Нетаняху САХАЛга Ливандаги амалиётларни кенгайтириш ҳақида буйруқ берди
“Мен САХАЛга Ливандаги манёврларни кенгайтиришни буюрдим. Кучларимиз кучли тўсиқлардан ўтди. Улар устунлик берувчи ҳудудларни эгаллади ва Буфур тизмасини қўлга киритди. Энди эса менинг кўрсатмам – “Ҳизбуллоҳ” назорати остида бўлган ҳудудлардаги ҳукмронлигимизни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан иборат. Биз ташаббусни ўз қўлимизга олмоқдамиз, биз барча фронтларда – Сурияда, Ғазода ва Ливанда ҳаракат қиляпмиз. Бу вақт талаб этади, аммо биз миссияни охирига етказамиз”, деди Исроил Бош вазири.
