Адам Қодиров “урушга қўшган ҳиссаси” учун яна медал билан тақдирланди

Адам Қодиров “урушга қўшган ҳиссаси” учун яна медал билан тақдирланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Адам Қодиров “махсус ҳарбий оператсияни ўтказишга қўшган ҳиссаси учун” медал билан мукофотланган. Мукофот Россия гвардияси Махсус вазифалар маркази раҳбари томонидан топширилган.Расмийларга кўра, Адам Қодиров Россия махсус кучлари институти фаолиятида куратор сифатида иштирок этиб, кадрлар тайёрлаш жараёнига ҳисса қўшиб келмоқда. У илгари ҳам бир қатор мукофотлар, жумладан “Чеченистон Республикаси ҳимоячиси” медали ва “Аҳмад Қодиров” ордени билан тақдирланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: