Хитойда «бир кишилик компаниялар» сони жадал ўсмоқда. Бу қандай компания?

Хитойда «бир кишилик компаниялар» сони жадал ўсмоқда. Бу қандай компания?

Хитойда барча жараёнларни битта эгаси бошқарадиган «бир кишилик компаниялар» сони жадал ўсмоқда.  Ҳокимият бу тенденцияни сунъий интеллект технологияларининг ривожланиши билан боғламоқда. 2025 йилнинг биринчи ярмида бундай компаниялар сони 47 фоизга ошган. Ҳозир уларнинг умумий сони 16 миллиондан ошиб, мамлакатдаги барча корхоналарнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этмоқда. Хитой ҳукумати ушбу форматни иқтисодиётнинг янги ўсиш драйвери сифатида баҳолаб, уни қўллаб-қувватлаш дастурларини муҳокама қилмоқда. Сунъий интеллект мижоз топиш, маркетинг, дастур ишлаб чиқиш ва бошқарув каби вазифаларни бажараётгани учун кўплаб тадбиркорлар бизнесни якка тартибда юритиш имкониятига эга бўлмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: