“Заправка”ларда метан нархи яна кўтарилди
1-июндан бошлаб автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчалари 1 м3 метанни 5 700-5 800 сўмдан сота бошлади. Бунгача аксарият шохобчаларда нарх 5 250 сўм атрофида эди. Шу тариқа, нарх ошиши 8,5–10 фоизга тенг бўлган.
Нархларнинг ошиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан 15-май куни тасдиқланган табиий газнинг янги тарифлари кучга кириши билан бир вақтда содир бўлди. Қарорга кўра, АГТКШлар учун 1 куб метр табиий газ нархи 2 700 сўмни ташкил этади.
