Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мақолада қайд этилишича, Эбола билан боғлиқ янги ҳолатлар Африкада хавотирларни кучайтирмоқда. Муаллифлар 2014–2016 йиллардаги йирик Эбола эпидемияси тажрибасидан келиб чиқиб, халқаро ҳамжамият, айниқса АҚШ, касаллик тарқалишининг олдини олишда етакчи рол ўйнаши лозимлигини таъкидлашган.

Нашр фикрича, тезкор ташхис, карантин чоралари, тиббий инфратузилмани мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорлик Эболага қарши курашнинг асосий омиллари ҳисобланади.

Шунингдек, мақолада Африка давлатларига тиббий ва молиявий ёрдам кўрсатиш, эпидемиологик назоратни кучайтириш ҳамда вируснинг чегаралар орқали тарқалишининг олдини олиш зарурлиги қайд этилган.

WSJ таҳририяти хулосасига кўра, Эболага қарши курашда вақтни бой бериш янги глобал соғлиқни сақлаш инқирозига олиб келиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: