Meta AI’даги хато орқали Instagram аккаунтларини бузиш имкони пайдо бўлган

Meta AI’даги хато орқали Instagram аккаунтларини бузиш имкони пайдо бўлган

Meta ўзининг сунъий интеллект ёрдамчисидаги хавфсизлик нуқсонини бартараф этганини маълум қилди. Ушбу нуқсон айрим ҳолатларда хакерларга бошқа фойдаланувчиларнинг Instagram аккаунтларига кириш имконини берган.

Маълум қилинишича, ҳужумчилар жойлашув маълумотларини сохталаштириш орқали аккаунт паролини ўзгартириши, сўнгра AI чатботдан аккаунтга боғланган электрон почта манзилини алмаштиришни сўраши мумкин бўлган.

Meta вакили Энди Стоуннинг айтишича, муаммо бартараф этилган ва таъсирланган аккаунтларни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, у ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим давлат раҳбарлари аккаунтлари ушбу нуқсон орқали бузиб кирилгани ҳақидаги хабарларни «мутлақо ёлғон» деб атаган.

404 Media нашрининг ёзишича, хавфсизлик нуқсони ҳақидаги хабарлар бир қатор машҳур аккаунтларнинг эгаллаб олиниши билан бир вақтга тўғри келган. Улар қаторида Барак Обама президентлик даврида фойдаланган тасдиқланган Instagram аккаунти ҳам борлиги айтилмоқда.

Нашр маълумотига кўра, аккаунт назорат тиклангунга қадар қисқа муддат ичида Эронни қўллаб-қувватловчи хабарлар жойлаштирилган.

Ҳозирча ушбу нуқсондан қанча аккаунт жабр кўргани расман маълум қилинмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: