Мбаппе мавсумнинг энг ёмон футболчисига айланди…
Мбаппе Ла Лигада ҳимоявий ҳаракатлар бўйича мавсумнинг энг ёмон футболчисига айланди.
Реал ҳужумчиси Испания чемпионатида ўтказган 31 та ўйинда атиги 6 та ҳимоявий ҳаракатни амалга оширди — бу ўртача ҳисобда ўйинга 0,2 тадан кам дегани. Ушбу кўрсаткич бўйича Мбаппе Ла Лига футболчилари орасида охирги, 344-ўринни эгаллади. Винисиус Жуниор эса 336-ўринда қайд этилди (32 очко, 90 дақиқада ўртача 1 та ҳаракат).
FotMob ҳимоявий ҳаракатлар сирасига тўпни олиб қўйиш, тўпни илиб олиш, қайтариш ва зарбаларни блоклашни киритади.
