«Тунда ишлаш мияни емириб боради»
Тунда ишлаш мияни емириб боради: соат 00:00 дан кейин ишлашни хуш кўрадиганларда вақт ўтиши билан миянинг турли бўлимлари кичраяди.
Нейробиологлар 14,2 мингта MRT суратларини ўрганиб чиқишди. Инсон беқарор жадвал асосида қанча узоқ ишласа, унинг мияси шунчалик кўп зарар кўради. Тунги сменада ишловчиларда хотира, фикрлаш ва ҳис-туйғуларни назорат қилишнинг ёмонлашгани кузатилган.
Бироқ, бу жараённи ортга қайтариш ҳам мумкин — агар тунги сменалардан воз кечилса, мия 2,5 йил ичида қисман тикланиши мумкин.
