60 йиллик афсонавий карьера ниҳояси

60 йиллик афсонавий карьера ниҳояси

Америкалик кино афсонаси: актёр, режиссёр ва продюсер Клинт Иствуд кинодаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг ўғли Кайл Иствуд ўз концертида маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Клинт Иствуд 31 май куни 96 ёшни қаршилади.

 

«Эркакнинг кўз ёшлари» (2021) филми Клинт Иствуднинг сўнгги актёрлик иши бўлди. «2-рақамли ҳакам» суд триллерини эса кўпчилик Иствуднинг режиссёрлик фаолиятидаги якуний филми деб ҳисоблайди.

 

Клинт Иствуднинг кинодаги фаолияти 60 йилдан ортиқ давом этди. Ушбу давр мобайнида у беш марта «Оскар» мукофотига сазовор бўлди: «Кечирилмаган» ва «Миллион долларлик қизалоқ» филмлари учун энг яхши режиссёрлик ва энг яхши филм номинацияларида иккитадан соврин, шунингдек, кино санъатига қўшган ҳиссаси учун Ирвинг Талберг номидаги фахрий «Оскар» мукофотини қўлга киритган.

 

У 60 дан ортиқ филмларда суратга тушгани. Уларнинг ичида энг машҳурлари «Яхши, ёмон, ёвуз», «Мэдисон округи кўприклари», «Сирли дарё», «Миллион долларлик қизалоқ» ва «Гран Торино» ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: