Осмон ёпилди, рейслар тўхтатилди: Эрон ва АҚШ уруши туфайли Форс кўрфазида авиация инқирози бошланди!

Осмон ёпилди, рейслар тўхтатилди: Эрон ва АҚШ уруши туфайли Форс кўрфазида авиация инқирози бошланди!

ОАВ: Баҳрайн ва Қувайт халқаро аэропортлари ўз фаолиятини зудлик билан тўхтатди!

Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларнинг кескин тус олиши ортидан Баҳрайн ва Қувайт давлатларида халқаро аэропортлар иши бутунлай тўхтатилди. Бу ҳақда 6 июнь куни машҳур Sabereen news телеканали дунёдаги авиапарвозларни онлайн кузатувчи Flightradar24 портали маълумотларига таяниб хабар берди.

«Қувайт халқаро аэропортига барча авиарейсларнинг учиб келиши ва қўниши номаълум муддатга тўхтатилди», — дейилади телеканалнинг Telegram-каналида тарқатилган шошилинч баёнотда.

Аэропортлар ёпилишига нима сабаб бўлди?

Қувайт аэропорти АҚШ ва Эрон ўртасидаги янги ва даҳшатли ракета зарбалари ҳамда дронлар ҳужуми туфайли ёпилган. Минтақадаги вазият ўта хавфли даражага етган.

Маълумот учун, бундан бир неча кун аввал, яъни 3 июнь куни Эроннинг Fars ахборот агентлиги Баҳрайн, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) узра ҳаво ҳудуди бутунлай ёпилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Ўшанда ҳам минтақада бошланган шиддатли авиазарбалар ва ракета ҳужумлари сабабли аэропортлар иши ва барча қатновлар фавқулодда тўхтатилган эди. Вазият ҳануз назоратдан чиқиб боришда давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: