АҚШ жанговар вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради
АҚШ ҳарбий вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради, деб хабар беради The New York Times манбаларга таяниб.
“Американинг Apache жанговар вертолёти Ҳормуз бўғози яқинида ҳалокатга учради икки экипаж аъзоси хавфсиз тарзда қутқарилди”, – дейилади хабарда.
Газета фавқулодда вазиятнинг сабаби ҳали аниқланмаганини қўшимча қилди. Вертолёт уриб туширилганми ёки техник носозлик туфайли қулаганми, номаълум.
Эрон Ҳормуз бўғозини назорат қилишда давом этмоқда. Шанба куни ИИПК ўз рухсатисиз сувлардан ўтмоқчи бўлган тўртта танкерга ҳужум қилганини эълон қилди. Оқ уй раҳбари Доналд Трамп тинчлик келишувига эришилгунга қадар АҚШ Эрон портларини блокировка қилишини айтди.
