Россия дрони Чернобилдаги ядро объектига зарба берди
Украина расмийларига кўра, 7 июнга ўтар кечаси Россия дрони Чернобилдаги Марказлаштирилган ядро ёнилғиси сақланадиган омборга зарба берган. Ҳужум оқибатида контейнерларни қабул қилиш биноси қисман вайрон бўлган.
Ҳодиса жойида 40 квадрат метр майдонни қамраб олган ёнғин юзага келган. Ходимлар орасида жабрланганлар йўқ, объект ҳудудидаги радиация даражаси эса меъёр доирасида қолмоқда.
