Теҳрон: Исроил ҳужумларни тўхтатмаса, оқибати оғир бўлади!

Теҳрон: Исроил ҳужумларни тўхтатмаса, оқибати оғир бўлади!

Эрон Қуролли Кучлари Марказий штаби (“Хатам ал-Анбия”) раҳбари Али Абдуллоҳий Исроилни Жанубий Ливанга уюштирилаётган ҳужумларни тўхтатишга чақирди. Унга кўра, агар ҳарбий амалиётлар кенгайтирилса ёки Эронга қарши ҳаракатлар давом эттирилса, Теҳрон томонидан янада кучли ва ҳалокатли жавоб зарбалари берилиши мумкин. Бу ҳақда ISNА ахборот агентлиги хабар берди.

 

 

 

Абдуллоҳийнинг таъкидлашича, Исроилнинг Жанубий Ливан ҳамда Байрутнинг Даҳия ҳудудига қаратилган ҳужумлари минтақадаги вазиятни янада кескинлаштирмоқда. Эрон томони бундай ҳаракатлар давом этган тақдирда нафақат Исроилга, балки унинг минтақадаги иттифоқчиларига қарши ҳам жавоб чораларини кўриши мумкинлигини билдирган.

 

 

 

Аввалроқ Исроил армияси Эрон ҳудудидан ракета учирилгани аниқланганини маълум қилган эди. Шу муносабат билан мамлакат шимолидаги қатор ҳудудларда, жумладан Ҳайфа атрофида ҳаво ҳужуми хавфи сабаб огоҳлантирувчи сиреналар ишга туширилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: