Тўғри овқатланиш юрак хасталикларидан ўлим хавфини сезиларли камайтиради — тадқиқот
CREATOR: gd-jpeg v1.0 (using IJG JPEG v80), quality = 80
Халқаро олимлар жамоаси юрак-қон томир касалликларидан омон қолишнинг оддий ва самарали йўлини аниқлади. Маълум бўлишича, таркибида флаваноллар (фойдали биологик моддалар) кўп бўлган маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш юрак хасталикларидан ўлим хавфини сезиларли даражада камайтиради. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри хабар бермоқда.
Рединг ва Калифорния университетлари, Гарвард тиббиёт мактаби ҳамда Mars, Inc. компанияси мутахассислари АҚШ ва Буюк Британияда яшовчи 30 мингдан ортиқ кишининг овқатланиш рационини ўрганиб чиқди. Натижалар ачинарли: одамларнинг аксарияти юрак ва қон томирлари учун зарур бўлган флаванолларни етарли миқдорда истеъмол қилмайди.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи доктор Ҳавер Оттавянининг тушунтиришича, юракни ҳимоя қилиш учун шунчаки дуч келган мева-сабзавотни кўп ейиш фойда бермайди. Кўпчилик рациондаги ўсимликлар асосидаги озиқ-овқатлар миқдорини шунчаки кўпайтириш кифоя деб ҳисоблайди, бироқ турли маҳсулотлардаги флаваноллар миқдори бир-биридан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам организмни ҳимоя қилиш эффектига эришиш учун муайян маҳсулотларнинг тўғри танланиши жуда муҳим.
Ушбу моддаларга бой маҳсулотлар сифатида олхўри, маймунжон, кўк чой, кўк нўхат, ловия, гилос, олма, қулупнай, черника (кўк мева) ва пинто ловияси қайд этилган.
Рединг университети профессори Гюнтер Кунленинг таъкидлашича, ҳар куни камида беш порция мева ва сабзавот ейиш ҳақидаги эски тавсия ҳамон кучда. Бироқ замонавий тадқиқотлар уларнинг миқдорига эмас, балки таркиби ва озуқавий хусусиятларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш бирдек муҳимлигидан далолат беради.
Мутахассислар ушбу фойдали моддани ўрганишда давом этмоқда. Бу эса келажакда юрак хасталикларидан ҳимояланиш учун аниқ ва тўғри овқатланиш режасини
