АҚШда бомбардимончи самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

АҚШда бомбардимончи самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

АҚШда бортида саккиз киши бўлган B-52 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради.

 

​B-52 Stratofortress Калифорниядаги Эдвардс авиабазасидан парвоз қилгандан кўп ўтмай ҳалокатга учради.

 

​Самолёт одатий синов парвозини амалга ошираётган эди ва радарини синаб кўраётган эди. Самолёт ёниб кетди ва ҳалокат жойи қалин тутун билан қопланди.

 

​Эдвардс авиабазаси ҳеч ким тирик қолмаганини маълум қилди. Ҳодиса юзасидан тергов ўтказилмоқда.

 

​Fox News телеканалининг хабар беришича, синовлар радарни янгилашнинг бир қисми бўлган. Экипаж таркибига ҳарбий хизматчилар, фуқаролик ходимлари ва синов миссиясида иштирок этаётган пудратчилар кирган.

 

​Эдвардс авиабазаси Калифорниянинг Можаве чўлида, Лос-Анжелеснинг шимоли-шарқида жойлашган.

 

B-52 Boeing томонидан ишлаб чиқарилган Американинг кўп мақсадли стратегик бомбардимончи самолёти. Самолёт узоқ масофали ядровий ва анъанавий зарбалар учун мўлжалланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: