Ўзбекистон ва Албания ҳукуматлараро комиссиясининг илк йиғилиши Тошкентда ўтказилади
Ушбу келишувга иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Байрам Бегай ўртасида бўлган расмий музокаралар чоғида эришилди.
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, “яшил” энергетика, IT, туризм ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини Европа ва Ўрта Ер денгизи бозорларига чиқаришда Албаниянинг Дуррес порти имкониятларидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилди.
