Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
Кеча Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Škoda Transportation ўртасида тегишли келишув имзоланди.
Лойиҳа темир йўл инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган бўлиб, йўловчи ташиш сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш режалаштирилган.
