Эртага Ўзбекистон МТЖ Колумбияга қарши ўйинда майдонга оқ либосда тушади
Учрашув олдидан FIFA ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида ўтказилган техник йиғилишда Ўзбекистон футболчилари майдонга тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда чиқиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Колумбия баҳси 18 июнь куни Мехико шаҳридаги «Мехико Сити» стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.
