Месси Жаҳон чемпионатлари тарихида янги мутлақ рекорд ўрнатди
Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси Жаҳон чемпионатлари тарихида янги рекорд қайд этди. Таҗрибали ҳужумчи энди мундиаллар доирасида энг кўп турли терма жамоалар дарвозасини ишғол қилган футболчи сифатида тарихга кирди.
Месси мазкур натижа орқали Жаҳон чемпионатлари солномасида яна бир муҳим саҳифа очиб, ўзининг футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири эканини яна бир бор тасдиқлади.
