Фожиали жазирама сабаб Европа фавқулодда чоралар кўрмоқда
Бугун, 26 июнь куни Европанинг бир қатор давлатларида рекорд даражадаги жазирама сабаб ҳушёрлик кучайтирилди. Қитъадаги кучли иссиқлик тўлқини сабаб Францияда спиртли ичимликларни тақиқлашга сабаб бўлди. Бу ҳақида “Reuters” хабар берди.
Буюк Британиядан тортиб Франция, Германия, Австрия ва Сербиягача бўлган ҳудудларда иссиқ ҳаво тўлқини рекорд даражада кузатилмоқда. Мутахассислар бу ҳолатни иқлим ўзгаришининг навбатдаги оқибати сифатида баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, Европа глобал исиш таъсири энг тез сезилаётган минтақалардан бири бўлиб, экстремал иссиқ тўлқинлари тобора тез-тез ва кучлироқ кузатилмоқда.
Францияда юқори ҳарорат оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлган. Парижда ҳаво ҳарорати 40,9 даражагача кўтарилган. Германияда эса кучли иссиқ таъсирида айрим автомобиль йўллари шикастланган.
Жазирама сабаб айрим маданий масканлар ёпилган, қишлоқ хўжалигига ҳам зарар етган. Францияда қатор фестиваллар бекор қилиниши сўралган. Жумладан, Solidays мусиқа фестивали ва Pride фестивали ташкилотчилари тадбирлар қайта режалаштирилишини маълум қилган.
