Хитойда ҳавода учаётган чивинларни лазер билан йўқ қиладиган сунъий интеллектли қурилма яратилади – SCMP6
Photon Matrix Lab стартапи ишлаб чиққан қурилма сунъий интеллектга эга камера ва лидар технологияси ёрдамида учаётган чивинларни аниқлаб, уларни лазер орқали йўқ қилади. Қурилманинг эълон қилинган таъсир доираси 3 метргача, ишлаш тезлиги эса сониясига 30 та чивингача.
Лойиҳа интернетда тез оммалашди ва дастлаб белгиланган 20 минг доллар ўрнига 2,7 миллион доллар маблағ йиғишга муваффақ бўлди.
