Улуғбек Рашидов икки карра Осиё чемпиони бўлди

Улуғбек Рашидов икки карра Осиё чемпиони бўлди

 

Таиланддаги спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионати доирасида эркин кураш баҳслари якунланди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси дастурда битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.

 

Улуғбек Рашидов -57 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, фаолиятида иккинчи бор U20 Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди.

 

-65 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Санжарбек Анварбеков эса бронза медалига сазовор бўлди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: