Бразилия терма жамоаси самолёти ватанига фақат битта футболчи билан қайтди
Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026дан чиқиб кетганидан сўнг ватанига биттагина ўйинчи — «Фламенго» ҳимоячиси Данило Луис да Силва билан қайтди. Бу ҳақда Folha de S.Paulo нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Бразилия терма жамоасининг барча 26 нафар футболчиси ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга (1:2) қарши кечган мағлубиятдан сўнг дарҳол жавоб бериб юборилган. Бироқ кўплаб ўйинчилар бошқа мамлакатларга учиб кетишга қарор қилишган. Улар у ерда таътил ўтказадилар ёки кейинроқ мавсумолди тайёргарлик учун ўз клубларига қўшилишади.
Бош мураббий Карло Анчелотти мағлубиятдан бир кун ўтиб, оиласининг уйи бўлган Канадага жўнаб кетди.
1/8 финалда Норвегияга имкониятни бой бериб, Бразилия терма жамоаси XXI асрда жаҳон чемпионатларидаги энг ёмон натижасини қайд этди.
