Путин Украина Россия нефтни қайта ишлаш заводларига “асабий муҳит яратиш” учун зарба бераётганини маълум қилди

Путин Украина Россия нефтни қайта ишлаш заводларига “асабий муҳит яратиш” учун зарба бераётганини маълум қилди

Унинг таъкидлашича, Россия энергия тизимининг барқарорлик захираси жуда юқори даражада бўлиб, дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

«Шубҳасизки, душман иқтисодиётимизга зарар етказишга интилмоқда. Аммо энг асосийси, жамиятимизда асабий муҳит яратмоқчи. Биз тушуниб турибмизки, бу вазифани амалга ошириб бўлмайди», — деди Россия президенти ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишда.

Путин компанияларни ўзларига қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) маҳсулотни ушлаб турмасликка ва ёқилғини мустақил АЁҚШларга ҳам тарқатишга чақирди.

Унинг қўшимча қилишича, ёнилғи билан боғлиқ муаммолар вақтинчалик бўлиб, бу, шу жумладан, Украинанинг таътиллар мавсумини барбод қилишга интилаётгани билан ҳам боғлиқ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: