Агар Теҳрон музокаралар столига қайтмаса, келгуси ҳафтада мамлакатдаги кўприклар ва электр станцияларига зарба берилади — АҚШ президенти
Доналд Трампнинг таҳдидли баёноти икки Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасида тўрт кундан бери давом этаётган ўзаро ҳарбий тўқнашувлар фонида янгради.
«Келгуси ҳафта Эрон учун жуда ёмон бўлади. Агар улар музокаралар столига ўтириб, биз билан келишувга эришишмаса, уларнинг барча электр станциялари ва барча кўприкларини йўқ қиламиз», — деди Оқ уй.
Унинг сўзларига кўра, сешанба куни кечқурун АҚШ музокарачилари эронлик ҳамкасбларига огоҳлантириш юборган.
«Келишувга эришганингиз маъқул, акс ҳолда ҳеч нарсангиз қолмайди. Энергетика объектларига зарбаларни охирига қолдираман. Аммо барибир уларни нишонга оламиз», — дея қўшимча қилди у.
Трамп апрел ойида ҳам Эроннинг фуқаролик инфратузилмасини, жумладан, кўприк ва электр станцияларини портлатиш билан таҳдид қилганди. Аммо кейинчалик бу фикридан қайтганини билдирганди.
