АҚШда сенаторлар мамлакат мудофаа бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги йиллик қонун лойиҳасини блоклаб қўйди
Тегишли ҳужжатга 50 нафар сенатор қарши овоз берган, республикачилардан эса фақат 46 нафари уни қўллаб-қувватлаган.
Демократлар президент Трамп Эрон билан урушни давом эттирар экан, Конгресс 1,15 трлн доллар миқдоридаги мудофаа буджетини тасдиқламаслиги керак деб ҳисобламоқда.
Демократлар, шунингдек, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган чораларга, жумладан, разведка маълумотларини алмашишни кенгайтириш, мудофаа технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги янада яқинроқ интеграцияга қарши чиқмоқда.
