Reuters: «Газпром нефтехим Салават» мажмуаси Украина дронлари ҳужумидан сўнг ишини тўхтатди
Бошқирдистондаги «Газпром нефтехим Салават» нефт-кимё мажмуаси Украина дронлари ҳужумидан сўнг ўз фаолиятини тўхтатди, деб хабар бермоқда агентлик соҳадаги икки манбага таяниб.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, бирламчи қайта ишлашнинг ҳар иккала қурилмаси, шунингдек, айрим иккиламчи қайта ишлаш қурилмалари ва бошқа ускуналар зарар кўрган. Манбаларнинг баҳолашича, уларни таъмирлаш бир неча ҳафта ёки ҳатто ойлар талаб қилиши мумкин.
Салават шаҳрида жойлашган мажмуа 14 июл куни эрталаб Киев дронлари ҳужумига учраган эди. Минтақа губернатори ҳужум фактини тасдиқлади, бироқ мажмуа бир неча кун ичида нормал ишлаб чиқариш ҳажмига қайтишини маълум қилган.
