Британиялик сиёсатчи Аргентина футболчиларини финалдан четлатишни талаб қилди
Буюк Британия Либерал-демократлар партияси етакчиси ва Жамоатлар палатаси аъзоси Эд Дейви Аргентина терма жамоаси футболчиларига нисбатан санкциялар қўллашга чақирди.
Аргентина ЖЧ–2026 ярим финалида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг футболчилар ғалабани “Мальвин ороллари аргентиналикларга тегишли” деган ёзув туширилган баннер билан нишонлаганди.
«2024 йил август ойида Родри ва Альваро Мората “Гибралтар — Испанияники” қўшиғини куйлагани учун бир ўйинга дисквалификация қилинган эди.
Энди “Мальвин ороллари аргентиналикларга тегишли” деган баннер билан байрам қилган Аргентина футболчилари ҳам ЖЧ–2026 финалидан четлатилиши керак», — деб ёзди Дейви ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА Аргентина терма жамоасига нисбатан мазкур сиёсий баннер бўйича жаҳон чемпионати якунига қадар ҳеч қандай санкция қўлламаслиги маълум қилинган эди.
