Саудия Арабистони Қизил денгизда янги ҳарбий иттифоқ тузишга тайёрланмоқда — Al-Monitor
Саудия Арабистони пайшанба куни Қизил денгизда Ҳусийларнинг Баб ал-Мандеб бўғози орқали юк ташишни чеклашга уринишларига қарши туришга қаратилган янги кўп миллатли ҳарбий коалиция тузилганини эълон қилиши мумкин.
Коалиция штаб-квартираси Саудия Арабистони қўмондонлиги остида Ар-Риёдда жойлашган бўлиши режалаштирилган. Унда иштирок этиш учун 50 га яқин мамлакат, жумладан, АҚШ, Миср, Покистон, Туркия, Қатар, Баҳрайн, Қувайт, Жибути, Сомали ва Судан таклиф қилинган. АҚШнинг иштироки бўйича ҳали қарор қабул қилинмаган бўлса-да, расмийларнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг қўллаб-қувватлаши ташаббуснинг ишончлилигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Франция, Германия ва Италия бирон бир мажбурият олишдан олдин АҚШнинг қарорини кутмоқда. Уммоннинг Эрон билан алоқаларда воситачи сифатидаги роли туфайли коалицияга қўшилиши эҳтимолдан йироқ деб ҳисобланади. Мавжуд маълумотларга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари ҳали таклифнома олмаган.
