Ўзбекистон Хитойдан 24 J-10CЕ қирувчиларини олмоқда, уларнинг бир нечтаси аллақачон етказиб берилган
Ўзбекистон Қуролли кучлари 21 ва 22 июл кунлари Хитойдан тўртта қирувчи самолётни қабул қилди. Бу ҳақда мудофаа соҳасидаги манбаларига таяниб, Defence Security Asia хабар берди.
Гап Chengdu J-10CЕ қирувчи самолётлари ҳақида кетмоқда. Ҳозирча икки давлат ҳам етказиб берилган авиатехника бўйича расмий баёнот бермаган.
Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон билан тузилган шартнома 24 та J-10CЕ қирувчисини босқичма-босқич етказиб бериш ҳамда учувчиларни тайёрлашни назарда тутади. 2025 йилда Тошкентга иккита қирувчи самолёт етказиб берилгани айтилмоқда.
Ушбу самолётнинг нархи 40–50 миллион долларга баҳоланган, бу сумма Ғарбнинг 4+ авлод қирувчиларидан анча арзон ҳисобланади. Масалан, битта Rafale самолёти (100-130 миллион доллар атрофида) ўрнига Хитой самолётларидан бир нечтасини сотиб олиш мумкин.
«Етказиб берилаётган ҳар бир қирувчи бир вақтнинг ўзида ҳам ҳарбий салоҳиятни ошириш, ҳам геосиёсий ишора воситаси бўлиб хизмат қилади. Хитой жанговар самолётлари Тошкент ва Москва ўртасидаги дипломатик муносабатларни бузмаган ҳолда Россия тизимларининг ўрнини эгаллай олишини кўрсатади», дейилади хабарда.
