Ҳиндистон ёнилғи сотувчилари қарийб 2 млрд доллар зарар кўрди
Ҳиндистоннинг давлатга қарашли ёнилғи чакана савдо компаниялари июнь ойи билан якунланган чоракда 181,49 миллиард рупий (1,90 миллиард доллар) миқдорида зарар кўрди.
Nikkei Asia маълумотига кўра, бунга АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият оқибатида юзага келган энергия нархларининг ошишидан мижозларни ҳимоя қилиш сабаб бўлган.
Нархлар кўтарилишига қарамай, мамлакатда бензин ва дизель ёнилғиси савдоси ўсган.
