Саудия Арабистони ҳусийларга қарши йирик ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўрмоқда — The Guardian

Саудия Арабистони ҳусийларга қарши йирик ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўрмоқда — The Guardian

Саудия Арабистони Ямандаги ҳусийларга қарши йирик ҳарбий амалиёт ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, эҳтимолий ҳарбий режа Қизил денгиздаги операциялар, шунингдек, Яман марказига қуруқликдан ҳужум қилишни ўз ичига олиши мумкин.

Саудия томони бундай ҳаракатларни ҳусийларнинг мамлакатдаги нефт объектларига ҳужумлари ҳамда Қизил денгизда кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилаётганига жавоб сифатида кўриб чиқмоқда.

Агар ҳарбий амалиёт бошланса, бу Ямандаги можарони янада кучайтириб, минтақадаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: