Тошкентнинг 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви бошланди
Хизмат текширувлари шаҳар ҳокимининг фармойишига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасида келтирилган ҳолатлар юзасидан бошланган.
Махсус комиссия Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимлари фаолиятини ўрганади.
Шундан сўнг якуний хулоса тайёрланади, зарурат туғилса, жараёнга тегишли давлат органлари мутахассислари жалб этилади.
