Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 11 йилга қамалди

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 11 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 7 августдаги ҳукми билан Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев Жиноят кодексининг 167, 168, 205, 206, 207, 209 ва 210-моддаларининг тегишли қисм ва бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, А.Отахўжаев 2025 йил сентябрь ойида 60 минг доллар пора билан ушланган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: