На устройстве отсутствуют важные исправления, касающиеся безопасности и качества.
Бу ҳақда унинг ўғли Ҳантер Байден маълум қилди. Ҳантернинг таъкидлашича, касаллик ўтиб кетган ва отаси кучли оғриқдан азоб чекмоқда.
«Саратон тарқалиб кетган, отамнинг суякларига ва бошқа жойларига метастаз берган. Бу жуда оғриқли ва кўп жиҳатдан инсонни ҳолдан тойдиради. Отамнинг бу аҳволини кўриш жуда аламли. Саломатлиги ҳақида фақат бир нарсани айта оламан: ҳозирги аҳволи яхши эмас», — деди Ҳантер.
Ҳантернинг сўзларига кўра, 83 ёшли собиқ президент жамият учун муҳим бўлган масалаларда ҳамон фаол чиқишлар қилмоқда.
Собиқ президент Оқ уйни тарк этганидан тўрт ой ўтмай, 2025 йилнинг май ойида ўзига саратон ташхиси қўйилганиниошкор қилган. Кейинчалик, унинг саратонга қарши нур терапияси билан даволанишни бошлагани ҳақида маълум қилинганди. Айни пайтда, Жо Байден мамлакатда оралиқ сайловлардан сўнг “Менга ваъда бер, Америка” номли хотира китобини нашр этишни режалаштирмоқда.
