Родрининг «Барселона»га трансфери қачон амалга ошиши маълум бўлди

Родрининг «Барселона»га трансфери қачон амалга ошиши маълум бўлди

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандеснинг «Барселона»га эҳтимолий трансфери бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди.

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, каталонияликлар ушбу битим яқин вақт ичида амалга ошишига ишонмоқда. Манбага кўра, «Барселона» Родри трансферини келаси ҳафтадаёқ расмийлаштиришни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, испаниялик футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришилган. Унга кўра, Родрининг мавсумлик маоши 15 миллион еврони ташкил этади.

30 ёшли Родри ўтган мавсумда барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: