Сиз 3 ой давомида ЯТТ мақомисиз ишлашингиз мумкин: Ўзбекистонда янги бизнес режими тасдиқланди!
Энди сиз ўз бизнесингизни рўйхатдан ўтказмасдан бошлашингиз мумкин – Сенат “Лицензиясиз бизнес юритиш“ режими тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Тадбиркорларга билдиришномасиз ишлашга уч ой давомида рухсат берилади.
Якка тартибдаги тадбиркор мақоми йўқ, ҳужжатлар папкаси йўқ, давлат идоралари билан муаммо йўқ. Бизнесни бемалол бошланг, 3 ой сизга ҳеч ким тегмайди!
