Қозоғистонда Марказий Осиё тарихида илк марта бортида йўловчи бўлган учувчисиз ҳаво таксиси парвозни амалга оширди

Қозоғистонда Марказий Осиё тарихида илк марта бортида йўловчи бўлган учувчисиз ҳаво таксиси парвозни амалга оширди

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.

“Келажак ўйинлари — 2026” халқаро турнири доирасида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида махсус ажратилган ҳудуди узра EH216-S русумли вертикал учиб-қўнувчи электр аппарати (eVTOL) намойиш парвозини амалга оширди.

Қозоғистон ҳукумати биринчи босқичда мамлакатнинг табиий, маданий ва тарихий диққатга сазовор жойлари узра давомийлиги беш дақиқадан 30 дақиқагача бўлган намойиш ва сайёҳлик йўналишларини йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Келажакда бундай аппаратлар шаҳар транспорт тизимининг бир қисмига айланиб, мавжуд ҳаракатланиш турларини тўлдириши мумкин.

Йўловчи ташишдан ташқари, учувчисиз ҳаво таксиларидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, дори-дармон етказиб бериш, қидирув-қутқарув амалиётларини бажариш, ёнғинларни ўчириш ва логистика вазифаларида фойдаланиш режалаштирилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: