1 сентябрдан автобусга чиқиш билан йўлкира ҳақини тўлаш шарт бўлади
2026 йил 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида йўлкира тўлаш тартиби қатъийлаштирилади.
Янги қоидага кўра, йўловчи автобусга чиқиши биланоқ йўл ҳақини тўлаши керак.
Агар йўл ҳақи вақтида тўланмаса ёки имтиёз тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади ва жарима қўлланиши мумкин.
