ЕИ мамлакатлари келаси йилгача Россия газидан воз кечади(ми)?

ЕИ мамлакатлари келаси йилгача Россия газидан воз кечади(ми)?

ЕИ мамлакатлари келаси йилгача Россия газидан воз кечиш ҳақидаги баёнотларига қарамай, уни импорт қилишни оширмоқда — Welt Am Sonntag.

​Немис нашрининг Энергетика ва соф ҳавони тадқиқ қилиш маркази (CREA) маълумотларига таяниб ёзишича, Москванинг Европага хом ашё сотишдан оладиган даромадлари кунига 60 миллион еврогача ошган. Бунда Россия суюлтирилган табиий гази (СТГ) харидларининг асосий улуши Франция ҳиссасига тўғри келмоқда.

«Июн ойида ЕИга аъзо мамлакатлар Россиядан ўтган йилгига нисбатан 14 фоизга кўпроқ СТГ импорт қилди. CREA маълумотларига кўра, Россия СТГсининг энг катта қисмини Франция сотиб олган. Биргина Бретандаги Монтуар порти июн ойида май ойидагига нисбатан тўрт баравар кўп газ қабул қилди», — деб ёзади нашр.

​»Bruegel» таҳлил марказининг билдиришича, ЕИ умумий газ импортининг 13 фоизигача бўлган қисмини Россиядан сотиб олмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: