Ўзгидромет огоҳлантиради!
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 11 август куни кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг айрим ҳудудларида, шунингдек, тоғли жойларда шамол тезлиги 9–14 м/с гача кучайиши мумкин.
Кучайган шамол айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши эҳтимоли бор.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам кундуз куни шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон юзага келиши мумкин.
Фуқаролардан об-ҳаво шароитининг кескин ўзгаришига эътиборли бўлиш, чанг-тўзон вақтида эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралади.
