СССРни тиклаш ғоясини тарғиб қилган фуқаро 4 йил 2 ойга қамалди

СССРни тиклаш ғоясини тарғиб қилган фуқаро 4 йил 2 ойга қамалди

Шайхонтоҳур тумани суди Азиз Ҳакимовни туҳмат, ҳақорат ҳамда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга оид жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 4 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Унга қўйилган урушни тарғиб қилиш айблови бўйича эса жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилди.

Суд қарори билан Ҳакимов юритган Telegram’даги «Comrade_Aziz» канали ҳам блокланади.

Ҳакимов ижтимоий тармоқларда СССРни қайта тиклаш ғоясини илгари сургани ва Ўзбекистон суверенитетига қарши баёнотлари билан танилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: