ЕИ Россиянинг халқаро спортга қайтишига йўл қўймаслик учун ҳар қандай чораларни кўришга тайёр
Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати маълум қилди.
Европа элиталари ХОҚнинг Россия Олимпия Қўмитаси ва россиялик спортчиларга қарши санкцияларни бекор қилиш қароридан хавотирда. Улар Ғарбнинг Россияни глобал спортдан «ажратиб қўйиш» бўйича кўп йиллик саъй-ҳаракатлари барбод бўлишидан афсусда, дейилади хабарда.
Айни дамда европаликлар ХОҚ ва россиялик спортчиларга мусобақаларда қатнашишга рухсат берган ташкилотлар бюджетларини қисқартириш орқали “жазолашни” кўриб чиқмоқда.
Шунингдек ЕИ россиялик спортчилар ва спорт амалдорлари учун янги виза чекловларини жорий этишни кўриб чиқмоқда, дейилади хабарда.
