БРИКС мамлакатлари Фаластинни оккупациядан озод қилишга чақирди

БРИКС мамлакатлари Фаластинни оккупациядан озод қилишга чақирди

Бирлашма мамлакатлари Исроилни халқаро миқёсда тан олинган чегараларга қайтишга чақирди.
БРИКС мамлакатлари Ғазода ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлади ва фаластинликларни мажбуран кўчиришга қарши чиқди. Бу ҳақда бирлашма иштирокчилари томонидан келишилган 2026 йилги Янги Деҳли декларациясида айтилган.

Декларацияда мамлакатлар Фаластин-Исроил можаросини икки давлат тамойили асосида узоқ муддатли ҳал этишни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Иштирокчилар адолатли ва барқарор келишувга фақат тинч йўллар орқали эришиш мумкинлигини таъкидлади.

БРИКС, шунингдек, Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини, жумладан, ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ўз юртига қайтиш ҳуқуқини таъминлаш зарурлигини билдирди. Ҳужжатда фаластинликларни мажбуран кўчириш алоҳида қораланган.

Бундан ташқари, бирлашма мамлакатлари Фаластинга тегишли халқаро ташкилотларда, жумладан, кўп томонлама молиявий институтларда тўлиқ ва муносиб вакилликни таъминлаш, шунингдек, ушбу ташкилотлар ресурсларидан фойдаланиш имкониятини беришга чақирди.

Декларацияда, шунингдек, Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш учун 1967 йилги чегараларни асос сифатида қўллаб-қувватлаш белгилаб қўйилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: