Вашингтон Эроннинг ядровий дастур муҳокамасини Ҳормуз бўғзини очишдан устун қўймоқда – ОАВ
АҚШ маъмурияти Форс кўрфази давлатларига Эрон билан бўлажак музокараларда Ҳормуз бўғзини қайта очиш масаласидан кўра унинг ядровий дастурига эътибор қаратиш истагида эканини маълум қилган. ОАВ хабарларига кўра, АҚШ расмийлари бўғоздаги кема қатнови давом этаётган бир пайтда ушбу мавқени Форс кўрфази мамлакатларига ёпиқ тарзда етказган.
Вашингтон Эрон билан келгуси дипломатик мулоқотларда асосий эътиборни мамлакатнинг ядровий салоҳиятини чеклашга қаратишни маъқул кўрмоқда.
