Украина иштирокисиз уруш бўйича қарор қабул қилиш мумкинми?

Украина иштирокисиз уруш бўйича қарор қабул қилиш мумкинми?

Трамп Украина иштирокисиз уруш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилмасликка ваъда берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага қарши уруши бўйича Киевнинг бевосита иштирокисиз ҳеч қандай қарор қабул қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у 19 ноябрь куни кечқурун NBC телеканалига берган интервьюсида гапирди.

Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Вашингтон Украина иштирокисиз урушга оид қарорлар қабул қилмаслиги кераклиги ҳақидаги фикрига қўшилишини билдирди.

«Мен у билан розиман. Усиз ҳеч қандай чора кўрмаган бўлардим. Ахир у бу мамлакатнинг раҳбари. Шунинг учун бундай қилмаган бўлардим», — дея Трампнинг сўзларини NBC журналисти Гейб Гутьеррес X ижтимоий тармоғида келтирди.

Журналистнинг маълум қилишича, у Трамп билан телефон орқали суҳбатда АҚШ президентининг яқинда Хитойда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган учрашувини ҳам муҳокама қилган.

«Менимча, бу учрашув 10 баллик шкалада 12 баллга лойиқ. Ҳаммаси аъло даражада ўтди. Жуда ажойиб муносабатларни ўрната олдик», — деган Трамп.

АҚШ президентининг таъкидлашича, Шэньчжэнь шаҳридаги уч томонлама учрашувда асосий эътибор Украина масаласига қаратилган. Шу билан бирга, Эрон атрофидаги можаро ҳам муҳокама қилинган.

Украина мавзусига тўхталар экан, Трамп Россия президенти Владимир Путин Қрим кўпригига берилган зарбалардан норози бўлганини айтди. Унинг қайд этишича, ҳужумлар оқибатида кўприк конструкцияларининг айрим қисмлари қулаб тушган.

Трамп Путиннинг бундай муносабатини «тушунарли» деб атаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: