Мексикада энг катта наркобаронлардан бири қўлга олинди

Мексикада энг катта наркобаронлардан бири қўлга олинди

Мексиканинг Гуасаве шаҳрида «Los Mazatlecos» наркокартели етакчиси Эл Чапо Исидро (асл исми Фаусто Исидро Меса Флорес) ҳибсга олинди. Бу ҳақда «El País» нашри хабар берди.

Наркобарон қўлган олинганидан сўнг Синалоа штатида отишмалар бошланиб, автомобилларга ўт қўйилган, йўллар тўсиб қўйилган ва шаҳар осмонида ҳарбий вертолётлар пайдо бўлган. Отишма туфайли бейсбол учрашуви тўхтатилган, расмийлар эса маҳаллий аҳолини кўчага чиқмасликка чақирган.

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Эл Чапо Исидрони энг хавфли жиноятчилар ўнталигига киритган эди. Америка ҳукумати уни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: