Жиззахда 500 га яқин реклама ролиги қонунга зид деб топилди
Рақобат қўмитаси реклама материалларини жойлаштиришда миллий қадриятлар ҳамда жамиятда эътироф этилган ахлоқ нормаларини инобатга олишга чақиради.
Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси сентябрь–октябрь ойларида икки тунги клубнинг Instagram саҳифаларидаги рекламаларини ўрганди.
Таҳлиллар давомида 500 га яқин видеороликда миллий ва оилавий қадриятлар, шунингдек, умумэътироф этилган ахлоқ нормаларига зид тасвирлар аниқланган.
Маънавият ва маърифат маркази хулосасига кўра, ушбу рекламалар «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси талабларини бузган.
Натижада ҳар икки клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан қонунга зид рекламалар олиб ташланди. Бу орқали 120 мингдан ортиқ обуначи номақбул контент таъсиридан ҳимоялангани маълум қилинди.
