Халқаро қидирувда бўлган собиқ ходими Туркияда қўлга тушди
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида халқаро қидирувда бўлган Й.Г. Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Тергов маълумотларига кўра, у Хоразм вилоятидаги бандликка кўмаклашиш ташкилотида масъул лавозимда ишлаган даврида давлат маблағларини талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда.
Гумонланувчи Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари бўйича қидирувга берилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
