Россиянинг Свердловск вилоятида қор туфайли қарийб 80 минг киши электр таъминотисиз қолди
Екатеринбург ва Свердловск вилоятида қор ёғди. Россия Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ноқулай об-ҳаво туфайли минтақада тахминан 79 минг нафар одам электр таъминотисиз қолган.
Синган ва музлаган симлар туфайли 20 дан ортиқ аҳоли пунктларида электр таъминоти узилган.
2024 йил 3 майдан 4 майга ўтар кечаси Екатеринбургда 8 мм қор ёғди. Кун давомида 9 мм гача ёғингарчилик кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги соатига 13 км га етган.
Қор ёғиши шанба куни тушдан кейин тугаши керак, аммо совуқ ҳарорат сақланиб қолади, дея огоҳлантирмоқда маҳаллий расмийлар.